Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
мажмуа Биоэтика.doc
Скачиваний:
1447
Добавлен:
21.12.2022
Размер:
6.03 Mб
Скачать

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти

Рўйхатга олинди

№_______________

“___” ____ 201_ йил

«Тасдиқлайман»

Бухоро давлат тиббиёт институти ректори

________А.Ш. Иноятов

“____” _______201_ йил

Биоэтика фанининг ўқув дастури

Билим соҳаси: 500000 - Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

Таълим соҳаси: 510000 - Соғлиқни сақлаш

Таълим йўналиши: 5510100 - Даволаш иши

5111000 - Касбий таълим (5510100- Даволаш иши)

Тошкент - 2017

Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “____” _________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган.

Тузувчилар:

Зокирходжаев Ш.Я. ТТА т.ф.д. проф.

Каримов М.Ш. ТТА т.ф.д. проф.

Парпибоева Д.А. ТТА т.ф.н. доцент.

Нуритдинов Б.Н. ТТА т.ф.н. доцент.

Солихов М.У. катта ўқитувчи

Тақризчилар:

Ризамуҳамедова М.З. -ТТА факультет ва госпитал терапия, шарқ табобати кафедра мудири, т.ф.д., профессор.

Рахимов Ш. М. -ТПТИ госпитал терапия ва ички касалликлар пропедевтикаси кафедра мудири, т.ф.д. профессор.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (201__ йил “____” _________даги “____”-сонли баённома)

I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Шифокорнинг профессионаллиги (яхши мутахассислиги) фақат унинг касаллик этиологияси (сабаби), патогенези, ташхис қўйиш усуллари ва даволашни билиши билан ифодаланмайди, балки унинг маслахат беришни, мулоқот қилишни ва ўргатишни билиши, ҳамдардлик қилишни билиши ҳам катта аҳамиятга эга. Шифокорнинг мулоқот қилиш санъати унинг бемор билан ўзаро муносабатида намоён бўлади, беморнинг унга нисбатан қанчалик ишонч билдириши даражаси билан аниқланади. Фақат беморнинг ишончини қозониб, тўла-тўкис анамнез йиғиш мумкин, уни даволаш жараёнида ундан нима талаб қилинишини тушунтириш мумкин. Кўп холларда шифокор билан беморнинг учрашуви одатий маслахат бериш билан кечади, асосий таъсир этувчи шахс хам шифокор, хам бемор хисобланади.

Юқорида айтилганларни хисобга олган холда, Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни режали қилиш (қайта қуриш) у ерда соғлиқни сақлашни биринчи звеносига урғу берилиши, бу шароитда янги профилдаги врачни – умумий амалиёт врачи оёққа туриши, бу масалалар катта аҳамият кашф этади.

Беморни умумий амалиёт шифокори билан учрашуви – бу беморни биринчи маротаба соғлиқни сақлаш тизими билан учрашуви хисобланади, шифокор биринчи марта беморни кўради ва у нафақат тиббий, балки рухий ва ижтимоий масалаларни хал қилишига хам тўғри келади. Буларнинг хаммаси бу сохадаги шифокор учун юқоридеонтологик тайёргарликни тақозо этади, шунинг учун у фақат беморлар билан мулоқот қилиши илмини эмас, балки унинг қариндош уруғлари билан ҳам гаплашишни билиши керак.

“Биоэтика” фани тиббиёт деонтологияси масалаларини ёритиш, беморларга маслахат бериш илми билан ташкиллаштирилади.

Беморларни даволаш, парвариш қилиш ва маслахат бериш бу бир-биринитўлдириб борувчи жараён бўлиб, у беморни аҳволини енгиллаштиришга йўналтирилган.