Добавил:
kiopkiopkiop18@yandex.ru Вовсе не секретарь, но почту проверяю Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
5 курс / Госпитальная педиатрия / ГЛИКОЗИДНИ ХИСОБЛАШ (2).pptx
Скачиваний:
15
Добавлен:
23.03.2024
Размер:
60.95 Кб
Скачать

Юрак гликозидини хисоблаш.

ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИ Юрак гликозидлари, юракка танлаб таъсир қилувчи дорилардир. Улар юракка - миокардга, утказувчи системага, кон томирларга кардиотоник таъсир кўрсатадилар. Гликозидлар, карбонсув билан карбонсув эмас моддаларни эфир сингари богланишидан келиб чикади ва юракка танлаб таъсир кўрсатади. Ўсимликлар таркибида ферментлар бўлиб, улар активлашса қандли кисм, қандсиздан ажраганда (агликон) ва бундай вақтларда кардиотоник таъсир камаяди. Гликозидлар жуда куп ўсимликларда (данакларда, ханталда, ични сурадиган - сурги ўсимликларда) бўлиб, хайвонлардан факат Хитой бакасида бор (буфотонин), Хитойликлар бу бака терисини куритиб юрак yeтишмовчилигида ишлатадилар. Юрак гликозидини тутувчи ўсимликлар yeр шарини жуда куп жойларида усади. Юрак гликозидлари тутувчи ўсимликларга: ангишвонагул - Digitalis киради, буни бир қанча турлари ишлатилади, яна адонис (а) усимлиги: а Туркистони, а. Бахорги, а. Тилларангли, амури ва бошқалар.Марваридгул ландыш, строфант, кендырь, морозник ва бир қанча ўсимликлар бор. Буларни ҳаммаси хар хил тур, оила, системасга мансуб бўлишига карамай, таъсир қилувчи моддаси - юрак гликозидидир

Юрак гликозидларини юрак - кон томирга таъсири уч фазадан иборат: 1- терапевтик фаза, II ва III фазалар заҳарлидир. Биринчи фазада: систолик эффект, диастолик таъсир, утказувчи системага таъсири ва кўзғалувчанлик (возбудимость) таъсири. Систолик таъсири ёки ижобий инотроп таъсири дейилади. Бунда систолик уриши кучаяди, юрак шиддат билан қисқаради, систолик хажм купаяди, айникса юрак yeтишмовчилигида бу кучли намоён бўлади. Юрак гликозидларини мана шу таъсири энг керакли таъсир хисобланади. Систолик таъсир натижасида юрак мусқўлларида бир қанча биохимик ўзгаришлар: О2 хазм бўлиши (сарфланиши) камаяди, лекин иши купаяди. Юрак мускулида гликоген тупланади. Аденозинфосфат ва АТФ ларни миқдори купаяди бу эса систолани кучайтиради. Нормада юрак мусқўллари энергетик субстрат сифатида ёг кислоталар, кетотела, аминокислота, сут кислотасини ишлатади, агарда миокард касалланса сут кислотани ишлата олмайди, гликозидлар таъсирида эса сут кислотани хам энергетик субстрат сифатида ишлатади. Диастолик таъсир энг кераклигидир, диастолик таъсирида юрак дам олади, қоринча конга тулади, бу фазада юрак уриши камаяди - буни "манфий хронотроп" таъсир дейилади. 100 дан ортик пульс 60-70 га тушади.

Дорилар ичида факат юрак гликозидлари-инотроп, хронотроп таъсир кўрсатади холос. Диастолик таъсир, систолик хажмини купайиши натижасидир, бунда каротиддаги рецепторлар кўзғалиб, импулс вагус марказига боради ва кўзғалади, бу эса пулсни камайтиради. Каротид синуси рецептори синус нерви vagus маркази уни эфферент толаси юракнинг синус бўлими (брадикардия) гликозидлар таъсирида юрак уриш системасида импульсларни хосил бўлиши ва ўтиши камаяди - пасаяди (-манфий дромотроп таъсир дейилади,) гликозидлар юкори дозада юрак мусқўлларини кўзғалувчанлигини (возбудимость) оширади (+батмороп таъсир) бу кераксиз таъсир - экстрасистолия келиб чиқаради. Агарда биз гликозид таъсирида ЭКГ олсак, у вақтда: R-R интервал узайиши (пульсни камайиши), ‘-Q узайиши (импулсни утказишни секинланиши), QRST қисқаради, бу эса систолани шиддатли бўлишини кўрсатади, чап қоринча тез кондан бушатилиши белгисидир, S-T чукур бўлса, бу заҳарли таъсирни бошланиши белгисидир, T-тескари бўлса, юрак мускулида модда алмашинуви бузилиш белгиси хисобланади. Адонис, марваридгул препаратлари тинчлантирувчи таъсир кўрсатадилар, бош мияни кон таъминлаишини яхшилайди ва кўзғалувчанлигини пасайтиради

Юрак гликозидлари узунчок мияга таъсир этиб, кўнгил айниш ва қайт қилиш (хеморецепторларни қўзғатиш) кузатилади, хатто гликозидлар венага юборилганда хам. Гликозидлар сийдик хайдаш хусусиятига хам эга, айникса бу холат суткани охирида курилади. Диурезни купайиши vagus-ни кўзғалиши, буйрак кон томирларини кенгайиши, Nа реабсорбциянинг тормозланиши, булар ҳаммаси диурезни купайтиради. Юрак гликозидлари ичак, ут пуфаги, бачадон, бронхлар, силлик мусқўлларини тонусини оширади. (ацетилхолинни синтез бўлишини кучайиши ва юрак гликозидилари тугридан-тугри юкоридаги органларга таъсир кўрсатади). Юрак гликозидларни миқдори купайиб кетса: диурез камаяди, диспептик холатлар келиб чикади, брадикардия, неврологик, психик ўзгаришлар келиб чикади, мияда кон айланишни бузилиши хисобига (II-фаза) Токсик заҳарли таъсирда: экстрасистолия, атриовентрикуляр блок, аурикуляр тахикардия, вентрикуляр тахикардия, қоринчаларни булмачаларни хилпиллаши, қоринчаларни титраши ва юракни систолик - фазасида тухтаб колиши (III-фаза).

Юрак гликозидларини дозасини хисоблаш

Дигоксин 0.0001(01мг) таб

Ёки0)000025(0.25мг) чикади.

Гликозидларда хакикий элиминация

КЭ=20-30%

Гликозидларни куйидаги туйинтириш дозалари мавжуд

1.Юкори тез туйинтириш

2.Уртача туйинтириш

3.Секин туйинтириш.

ГЛИКОЗИДЛАРНИ УРТАЧА

ТУЙИНТИРИШ ДОЗАСИ.

1 КУН 50% -0.2 МГ(бу 0.1мг 1таб-2

махал)

2 КУН 30-25% 0.1 МГ

3 КУН 24-5-15 % 0.1МГ

2 ЁШГАЧА БОЛАЛАР УЧУН 0.05-0.075МГ/КГ

2 ЁШДАН КАТТА БОЛАЛАР УЧУН0.02-0.03Мг/КГ

5 ЁШЛИ БОЛА УЧУН ДИГОКСИН ДОЗАСИНИ

ХИСОБЛАШ

0.02*20кг=0.4 мг

1 кун 50%=0.2мг (2 таб)

2 кун 25%=0.1мг(1 таб)

3 кун 25%0.1 мг=(1 таб)

Кунлар

Колдик доза

суткалик

Таъсир

кофецент

доза

килувчи доза

Элимина

 

 

 

 

Ция 20%

1 кун

йук

0.2мг

0.2 мг

0.2-100%

 

1 таб-2 махал

 

Х-

 

 

 

 

20%/х=0.04мг

2 кун

0.2 мг-0.04мг

0.1 мг

0.1 мг+0.16мг

0.26-100%

 

=0.16мг

½ -2 мах

=0.26мг

х-20%

 

 

 

 

Х=0.05мг

3 кун

0.26мг-0.05мг

0.1 мг

0.1 мг+0.21мг

0.31-100%

 

=0.21мг

½ -2 мах

=0.31мг

х-20%

 

 

 

 

Х=0.06 ушлаб

 

 

 

 

турувчи доза

4 кун

0.31-0.06

0.06 мг

0.06+0.25

0.31-100%

 

=0.25 мг

½ 1 мах

=0.31мг

х-20%

 

 

 

 

Х=0.06