Добавил:
kiopkiopkiop18@yandex.ru Вовсе не секретарь, но почту проверяю Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

3 курс / Патологическая анатомия / микро ва макропрепарат.1

.docx
Скачиваний:
3
Добавлен:
24.03.2024
Размер:
2.54 Mб
Скачать

1 дарс. «Ҳужайра саломатлик ва касаллик бирлиги сифатида. Патологияга кириш. Стресс ва зарарли таъсирларда ҳужайра реакциялари. Ҳужайранинг ўсиш ва дифференцировка адаптацияси».

Микропрепаратлар

1. Бронх эпителийси метаплазияси(гематоксилин ва эозин билан бўялган) – бронх шиллиқ қавати (чапда) нормадагидек безсимон эпителий билан қопланган, ўнгда эса, ясси эпителий. Деворида яллиғланиш инфильтрати кўзга ташланади. Метаплазия саратон олди жараёни ҳисобланади.

2. Эндометрийнинг безсимон гиперплазияси (гематоксилинва эозин билан бўялган) – бачадоннинг шиллиқ қавати яққол қалинлашган, кўп сонли безлар узайган, бугри йўналишда, жойларда кистасимон кенгайган, инверсияланган безлар учрайди («без ичида без»). Безларнинг эпителиал пролиферацияланган, эндометрий стромаси ҳужайраларга бой (ҳужайра гиперплазияси).

3. Жигарнинг қўнғир атрофияси (гематоксилин ва эозин билан бўялган) – жигар ҳужайралари ва уларнинг ядролари кичрайган, ингичкалашган жигар тўсинлари орасида масофа кенгайган. Гепатоцитлар цитоплазмасида, айниқса, бўлакчалар марказида бир талай кичик қўнғир пигментли гранулалар – липофусцин бор.

Макропрепаратлар

1. Чап қоринча миокардининг гипертрофияси. Юрак ўлчамлари, асосан, чап қоринча деворчаси ҳисобига катталашган, кесилганда миокард қалинлиги 2 см (нормада – 0,8-1,2 см), трабекуляр ва сўрғичсимон мускуллар ҳажми катталашган. Юрак бўшлиқлари торайган (концентрик гипертрофия), бу компенсатор гипертрофиядан дарак беради.

2. Макропрепаратлар: «Юрак гипертрофияси (миокард гипертрофияси)» (а, б). Декомпенсация босқичида юракдаги ўзгаришлар (миокардэксцентрик гипертрофияси): юрак бўшашган консистенцияда, столда «қатламларга ажралади», унинг вазни ва ҳажми катталашган, учи юмалоқланган (миоген дилатация). Кесилганда миокард кулранг-қизгиш рангда, асосан, чап қоринча деворлари қалинлашган, трабекуляр ва сўрғичсимон мускулларнинг ҳажми катталашган,чап қоринча бўшлиғи кенгайган.

3. Сийдик пуфаги гипертрофияси, простата безининг гиперплазияси. Сийдик пуфаги девори қалинлашган, жойларда 1 смгача. Простатабир неча марта катталашган, йирик бугрисимон, зич консистенцияли, сийдик каналини сиқиб қўйган.

4. Бачадон шиллиқ қавати безсимон гиперплазияси. Бачадон катталашган, унинг ички қавати сезиларли қалинлашган, мўрт, онсон ажралади.

5. Миокард инфарктидан кейинги чандиқ. Чап қоринча деворида кенг, қаттиқ, оқиш чандиқ (олдинги инфаркт ўрнида). Чап қоринча миокарди чандиқ атрофида гипертрофияланган.

6. Жигар қўнғир атрофияси. Орган массаси камайган, капсуласи бужмайган, паренхиманинг фиброз тўқима билан ўрин алмашиши оқибатида олд томони ўткирлашган, пардасимон ингичкалашган (“терисимон қирра”). Жигар тўқимаси гепатоцитларда липофусцин пигменти тўпланиши натижасида қўнғир рангда.

7. Юракнинг қўнғир атрофияси. Юрак ҳажми ва вазни кичрайган, консистенцияси бўшашган, эпикард бужмайган. Миокард тўқимаси қўнғир рангли, липофусцин пигменти тўплангани билан боғлиқ.

9. Гидронефроз. Буйрак кескин катталашган, пўстлоқ ва мия қатлами юпқалашган ва фарқланмайди, жоми ва косачалар кенгайган. Жом бўшлиғида кораллсимон тошлар учрайди. Гидронефроз босим атрофиясига мисол бўла олади.

10. Гидроцефалия (ички). Бош мия ён қоринчалари кенгайган, шаффоф ликвор билан тўлган. Мия тўқимаси атрофияланган, ингичкалашган, кулранг ва оқ моддалар қийин дифференцияланади.

Электронограммалар

1. Компенсация босқичида миокард гипертрофияси. Митохондрий (1), миофибриллаларнинг кўплиги ва катталиги кўзга ташланади, гигант митохондриялар; кўп митохондриялар сақланган.

2. Декомпенсация босқичидаги миокард гипертрофияси. Асосан, митохондрияларда жойлашган деструктив ўзгаришлар кўзга ташланади: улар вакуолизациялашган, кристаллар парчаланган ёки митохондрий таналари парчаланган (1). Цитоплазмада ёғли киритмалар пайдо бўлади. Кўзга ташланган ўзгаришлар катталашган ҳужайра энергетик етишмовчилигини акс этади.