Добавил:
kiopkiopkiop18@yandex.ru Вовсе не секретарь, но почту проверяю Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

3 курс / Патологическая анатомия / 8. микро ва макропрепарат

..docx
Скачиваний:
2
Добавлен:
24.03.2024
Размер:
1.64 Mб
Скачать

Иммун бузилишлар. HLAдаги касалликлар. Гиперсезувчанлик. Иммунологик толерантлик. Аутоиммнун касалликларнинг механизмлари. Иммунтанқислиги синдромлари. Амилоидоз.

Микропрепаратлар

1. Тимуснинг акцидентал трансформацияси (гематоксилин ва эозин билан бўялган)

– тимуснинг тузилишига этибор беринг: капсула, трабекула, бўлакчалари, мия ва пўстлоқ қавати, Гассал таначалари. Пўстлоқ қаватида лимфоцитлар умуман кўринмайдилар (лимфоцитлар қирони). Мия қисмида уларнинг ҳажми кўпайган, шунинг учун пўстлоқ қисми мия қисмидан ёриқроқ («қаватлар инверсияси»), бу ерда ретикулоэпителийнин пролиферацияси кузатилади, кистозли кенгайган Гассал таначалари бор. Инволюциянинг даражасини аниқланг.

2. Тимуснинг Незелоф синдромидаги дисплазияси, (гематоксилин ва эозин билан бўялган) – тимуснинг бўлакчалари ёрқин, мия ва пўстлоқ қисмига бўлиниши кузатилмайди, лимфоцитлар сони кескин камайган (алимфоцитоз) ва ретикулоэпителий гиперплазияси. Бевақт ёғли метаморфоз.

3. Кандидомикоздаги сепсис, қўзиқорин вегетацияси (ШИК-реакция) –қизилўнгач тўқималарида тўқ-бинафша қолдиқлар кўзга ташланади (қор заррачалари ва тўпчаларнии эслатади), қўзиқориннинг псевдомицелийнинг иплари Candida, вегетация атрофида яллиғланиш инфильтрацияси йўқ.

4. Хашимото бўқоқи (гематоксилин ва эозин билан бўялган) – қалқонсимон безнинг тўқимасининг паренхимасида массив сенсибилланган лимфоцитларнинг лимфоидли инфильтоациялари бор, ўртасида ёрқин соҳалар(бўлиниш марказлари) фолликуллар, плазматик ва ретикуляр ҳужайралар ҳам бор. Безли тўқима кам, сақланиб қолинган фолликуллар кичрайганлар, атофияга учраганлар, жойларда бириктирувчи тўқима билан алмашганлар. Сенсибилланган лимфоцитлар фолликуллар эпителийси билан цитопатогеник ўзаро таъсир кўрсатадилар.

5. ОИТСдаги бўшаб қолган лимфатик тугун (гематоксилин ва эозин билан бўялган)

–лимфатик тугуннинг тўқимаси сийрак бириктирувчи строма билан тўлган, тўлиқ алимфотизация бўлган, қисмларга бўлиниш кузатилмайди.

  1. Талоқнининг амилоидози (гематоксилинва эозин билан бўялган) – лимфоид фолликулаларда, ва қизил пульпада ретикуляр толалар бўйлаб амилоидли массалар қолдиқларини кўриш мумукин, улар эозин билан оч-пушти рангга бўялган; фолликулаларда лимфоцитлар сони кескин камайган (сагосимон талоқ).

7. Буйрак усти безлари амилоидози (қизил конго билан бўялган) – артерийлар интимаси ва ретикуляр толалар бўйлаб тасма ва ҳалқа шаклидаги қўнғир-қизғиш рангли амилоидли массалар қолдиқларини кўриш мумкин, буйрак усти безларининг ҳамма қаватларида эндокрин ҳужафралар сони камайган.

Макропрепаратлар

  1. Хашимото тириоидитининг оқибатлари. Бирламчи қалқонсимон без катталашган ва ўтувчи эутериоидизм ҳолати билан кечадиган гипертириоидизм жараёнига гувоҳ бўлиш мумкин, кейин атрофия билан тугайдиган гипотиреоз бўлиши мумукин. Хашимото тириоидити T-ҳужайраларининг патологик фаоллашуви ва кейинги B-ҳужайраларининг қўзғалиши, ҳар хил аутоантитаначалар секрецияси билан боғлиқ ҳолатларда келиб чиқади.

2. Крупоз пневмония. Шикастланган бўлак катталашаган, қаттиқ консистенцияли, («жигарнинг қаттиқлиги»), кулранг рангда, кесилганда ўпка фибрин қўшилган экссудат алвеолалар бўшлиғидан бўртиб чиқиши учун донасимон юзали.

3. Лимфатик тугуннинг казеоз некрози. Лимфатик тугун катталашган, қатиқ консистенцияда; некрознинг қатиқсимон массалари тўқиманинг ҳамма ҳажмини қамраб олган.

4. Талоқ амилоидози (сагосимонт талоқ). Талоқ катталашган, тегилганда қаттиқ, юзаси силлиқ, кесимда ўзига хос расми бор, капсуласи таранглашган: тим-жигарранг фонида кичик ярим тиниқ кулранг ўчоқлар саго доналарини эслатадилар. Бу сагосимон талоқ –аъзо амилоидозининг биринчи босқичи.

Электронограммалар

1. Бўричасимон нефрит. Электрон қаттиқлашган иммун комплексларнинг депозитлари қалинлашган капиллярларнинг базал мембранасининг эндотелиал томонида жойлашган, эндотелий тагида, подоцитлар ва мезангийда жойлашган.